Креатинфосфат кислота

Креатинфосфат кислота, фосфкреатин, фосфаген – фосфорли органик модда; креатиннинг фосфорланишидан ҳосил бўладиган маҳсулот. Янги мушак дори воситаларида бўлиши аниқланган Мол. м. 211,12. Умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг мушак, нерв ва бошқа(лар) баъзи тўқималарида бўлади. Сувда эриди, спиртда эримайди. Креатинфосфат кислота фосфор оксихлрид (РОС1,)ни ишқорий муҳитда креатинга таъсир эттириб олинади. Организмда ферментлар таъсирида креатив ва фосфат кислотага осон парчаланади, айни вақтда, кўп миқдорда энергия ажралиб чиқади (1 грамм-молекула креатинфосфат кислота парчаланганда 10-15 ккал энергия чиқади); бу энергия турли физиологик жараёнларга, масалан, мушакларнинг қисқаришига сарф бўлади.

[addtoany]