Кретинизм

Кретинизм [франц. cretin – ақли паст], туғма гипотиреоз, Фагг касаллиги – қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши, шунингдек, жисмоний ва руҳий жиҳатдан ривожланишда орқада қолиш билан ифодаланадиган касаллик. Кретинизмнинг бўқоқни ва буқоқсиз хиллари бор. Қалқонсимон безда туғма камчиликлари бор кишиларда, сувда йод кам жойларда ёки ирсий касалликлар сифатида учрайди. Беморларнинг тана қисмлари номутаносиб: оёқ-қўли, бармоқлари калта, оёқлари қийшиқ, калласи, қулоғи, оғзи катта ва беўхшов, юзи керккан, тишлари сийрак ва майда, тили калта, сонлари сийрак, тўкилувчан, синувчан, жинсий аъзолари ҳам тузук ривожланмаган бўлади.

Беморлар қалқонсимон бездаги камчиликларни тиклайдиган дорилар билан даволанади. Жуда ёшлигидан даволанган беморлар ўзни-ўзи уддалаб, жўнрок ишларни эплай олади.

Загрузка...