Кризис

Кризис – иситмали ўткир касалликнинг келишида кескин ўзгариш (одатда, соғайиш томонга) рўй бериши. Кризис юқумли касалликлар: безгак, қайталама терлама, чечак ва бошқа(лар)га хос бўлиб, бунда иситмалаб ётган беморнинг ҳ-рти бирдан меъёрлашиб, ғарақ-ғарак терлаш, дармонсизланиш, уйқучанлик ва ҳ. к. кўринишида намоён бўлади. Сохта кризис (псевдокризис) ҳам кузатилиб, бунда ҳарорат қисқа вақт пасаяди ва беморнинг аҳволи яхшиланиб туради. Организмдаги йиринг ўчоғи йўқотилгандан ёки микробларга қарши кучли дорилар берилгандай кейин ҳам ҳарорат кризис йўли билан пасайиши мумкин.

[addtoany]