Кроссинговер

Кроссинговер [инг. Crossing – over – чакашув] – чалкашиш, гомологик хромосомаланинг ўхшаш қисмлари билан ўрин алмашиниши натижасида хроматида ипларининг узилиши ва янги тартибда бирикиши. Биринчи марта америкалик биолог Т. Мерган аниқлаган (1911). Олим гомологик жуфт хромосомаларда генлар доимо ўрин алмашиниб туришини дрозофила (мева пашшаси)да ўтказилган тажрибаларда исботлаган. Кроссинговер ҳар хил генлар адл ёшларининг янги комбинацияларига олиб келади. Кроссинговер попляцияларда комбинатив ўзгарувчанлик пайдо бўлишига олиб келиши туфайли табиий таланиш учун материал беради. Кроссинговер аксарият ҳолларда ҳужайраларнинг мейоз, баъзан митоз блинишида рўй беради. К. ДНК молекуласининг ҳар икки ёхуд битта ипида бир қанча генлар ёки геннинг бир қисмига эга бўлган хромосомалар катта қисмларининг қайта комбинациланишига олиб келади. Генлар орасидаги К. частотаси хромосомадаги генлараро масофани билдиради. Кроссинговерни ўрганиш натижасида хромсомаларнинг ирсий дискретлиги исботланди; генларнинг хромосомада тўғри чизиқ бўйлаб жойлашганлиги ва бириккан генлар гуруҳлари аниқланди; хромосомаларнинг генетик харитлари (ҳар бир бирикиш гуруҳида генларнинг нисбий жойлашиш схемаси)ни тузиш имкониятига эга бўлинди. Кроссинговер комбинатив ўзгарувчанлик миқдорини кескин ошириши туфайли табиий танланиш ва селекция учун дастлабки материал беради. Кроссинговер барча ҳайвонлар, ўсимликлар ва Микроорганизмлар учун хос. Кроссинговер ҳодисасидан генетик таҳлил орқали генетиканит қатор муаммоларини ечишда кенг фойдаланилади.

[addtoany]