Ксенобиотиклар

Ксенобиотиклар [юн. xenos – бегона] – тирик организмлар учун ёт, бегона бўлган турли-туман органик бирикмалар. Одамнинг хўжалик фаолияти натижасида вужудга келган ва моддалар айланишининг биологик давраси билан боғлик кимёвий моддалар. Буларга пестцидлар, маиший кимё препаратлари, ҳар хил дори-дармонлар, кир ювиш воситалари, минерал ўғитлар ва бошқа(лар) киради. Ксенобиотиклар атроф муҳитга кўп миқдорда тушганда тирик организмларга ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин. Ксенобиотиклар организмда турли аллергик касалликлар ва ирсий ўзгаришлар пайдо қилиши, иммунитетни сусайтириши ва бошқа(лар) оқибатларга олиб келиши, табиий тизимларда борадиган жараёнларга ҳам таъсир этиб, уларни издан чиқариши мумкин.

Загрузка...