Кумуляция

Кумуляция [лот. cumulatio – кўпайиш, тўпланиш, йиғилиш] – баъзи дори моддалар узоқ муддат қабул қилинганда уларнинг организмда тўпланиб, таъсир этиш кучининг ортиши. Заҳарланишга олиб келиши мумкин. Материал ва функционал кумуляция фарқ қилинади. Материал кумуляцияга барбитуратлар, юрак гликозилари, функционал кумуляцияга этил спирти сабаб бўлади. Кумулятив хоссали моддалар организмдан чиқиб улгуриши учун дори ичирилмай, орада дам берилади. Шундай дорилар организмда ушланиб қолмаслиги учун кўп суюқлик ичрилади ва айириш аъзоларининг фаолиятини ошириш чора-тадбирлари кўрилади.

[addtoany]