Кувез

Кувез [франц. couveuse – инкубатор] – маълум ҳароратли, ҳавоси намланган ва кислородга бой мослама (аппарат); чала ва нимжон туғилган чақалокларнинг тана ҳароратини бир маромда сақлаш учун қўлланади. Кувезнинг очиқ (грека-каравот) ва ёпиқ (тиббий инкубатор) хиллари бор. Қадимда чала туғилган чақалоқларни иссиқ жун мато ёки пахта ва шунга ўхшашлага ўраб-чирмаб телпакка солиб парваришлаган. 19-а. нинг 2-ярмидан бошлаб Россия, Австрия, Франция, Швеция ва бошқа(лар) мамлакатларда анча такомиллаштирилган Қ. ишлаб чиқарила бошланди. Улардан кенг тарқалгани Кредес ванночкаси бўлиб, унинг деворлари икки қават металлдан ясалган, тубида совуқ сув чиқиб кетадиган йўли бўлган. Деворлари орасига вақт-вақти билан воронка орқали иссиқ сув куйиб тирилган. Унинг анчагина камчиликлари ҳам бўлган. 1878 й. да Парижда ёғочдан ясалган кувезлар расм бўлди. Кейинчалик электр кувезлар ишлаб чиқарила бошланди. Булар металлдан ясалган бўлиб, деворлари орасида кувез ичидаги ҳароратни бир хил ушлаб турадиган мосламалар мавжуд, улар ёрдамида ташқаридан туриб ичкаридаги чақалоқларга мос ва хос иқлимий яратиш мумкин бўлади. Бу кувез ларнинг юқори қисми очиқ бўлгани боис, чақалоқлар чойшабга ўралиб тўғридан-тўғри кувез ичига ёткизилади, сўнгра ҳамшира керакли муолажани бемалол бажаравериши ва ҳатто уни чўмилтириши ҳам мумкин. УзРнинг туғруқ комплекслари ва шифохоналарнинг болалар бўлимларида чала туғилган чақалоқлар бўлими мавжуд, улар барча қулайликлари бор К. ларда парвариш қилинади. Хусусан, ҳозир мамлакат туғруқхонаприда Япониянинг «Хитачи» фирмасидан грант асосида олинган К. лардан фойдаланилмоқда. Бу К. лар Ҳоз. замон талабига жавоб берадиган барча мосламалар (мўътадил ҳарорат, намлик, кислород, чақалоқ вазнини ўлчаш тарозилри, кварц лампалари ва ҳ. к.) билан жиҳозланган. Мосламалар орқали шифокор қўллари билан К. нинг олд деворидаги эшикчалардан болани текшириши, муолажалар қилиши ва вақт-вақти билан кетликларини янгилаши, тарозида тортиб оғирлигини назорат қилиб туриши мумкин. Кувез деворлари ойнасимон пластмассадан ясалган, бу бола ҳолатини кузатиб туриш имконини беради. Кувез ичида чақалоқ яланғоч ҳолатда махсус каравотчада ётади. Кувезни стерил тарзда ушлаб туриш мумкин, бунинг учун унинг деворлари ювилади, ичи эса кварц лампаси орқали микроблардан тозаланади.

[addtoany]