Knowledge Base

Кварц лампаси

Кварц лампаси – электр ёрдамида ультрабинафша нурлар ҳосил қиладиган ёруғлик манбаи. Кварц лампасининг баллони кварц шишаси (суюлтирилган кварц)дан ясалади. Баллон трубкасининг охирига контактлар ўрнатилиб, баллонга симоб буғлари ва инерт газ – аргон тўлдирилади. Аргондан электр разряди ўтганда симоб буғлари ультрабинафша нурлар чиқаради. Бу нурлар баъзи касалликлар (масалан, рахит) ни даволашда, инкубаторларда, ўсимликлар ўстиришда, шунингдек, операция залларидаги ҳавони тозалашда, сув ва судни зарарсизлатиришда ҳамда люминесцент анализда ишлатилади. Паст, юқори, ўта юқори босимли кварц лампаси бўлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan