Мажбурий даволаш – суднинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари. Бундай чоралар жиноят қонунчилиги бўйича жазо тури ҳисобланади. Мажбурий даволаш фақат суд орқали амалга оширилади. Бунда даволаш муддати белгланмайди. Мажбурий даволашнинг ҳуқуқий асослари УзР Жиноят кодексида баён қилинган. Мажбурий даволашнинг қуйидаги турлари қонунда назарда тутилган:
а) Мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва руҳий касаллик мутахассисида даволаниш;
б) Умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасининг соғлиқни тиклаш бўлимида мажбурий даволаниш; в) умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасининг соғликни тиклаш махсус бўлимида мажбурий даволаниш; г) кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлинмасида мажбурий даволаниш.
Мажбурий даволаш чоралари руҳий касалликка чапинган шахсларни даволаш ва уларнинг янги ижтимоий хавфли ҳаракатлар содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланади. Суд тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш турини тайинлашда бундай шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олади. Масалан, кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлимида мажбурий даволаш ўта ижтимоий хавфли бўлган ёки хулқига кўра, умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонаси шароитида даволанишнинг имкони бўлмаган руҳий касалликларга нисбатан тайинланади. Мажбурий даволаш муддатини узайтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш масаласини руҳий касалликлар шифокорлари комиссиясининг хлосасига асосланган ҳолда суд ҳал қилади. Агар мажбурий даволаш чораси қўлланилган шахс жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмасдан тузалса, жавобгарликка тортилади ва М. д. вақти жазо муддатига қўшилади. Ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, суд бундай шахсларга нисбатан жазо тайинлаш билан бирга, М. д. чорасини ҳам таййнлаши мумкин. Руҳий касаллар М. д. ни махсус назоратли тиббий муассасада, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахслар ўзлари жазони ўтаётган тиббий муассасада, яъни озоликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётганлар ўзлари яшаётган жойдаги тиббий муассасада, озодликдан маҳрум қилиш ва қамоқ жазосини ўтаётганлар эса жазони ўташ жойида мажбурий даволанадилар.
[addtoany]