Майл

Майл – тирик организмнинг бирор эҳтиёжини қондиришга интилиши. У қўмсаш, ноаниқ ички дард, сабабсиз зерикиш туйғулари тарзида кечиши мумкин. Майл иродавий жараёнларга тааллуқли бўлган интилиш, ҳавас, тилак, хоҳиш, иштиёқ, ҳатто орзу кўринишларида ҳам мужассамлашади. У бажо келтирилган тақдирда кишига мамнуният бахш этади. Майл кишидаги қобилият ёки эндигина шаклланиб келаётган шахсий хислатларнинг даракчиси сифатида эрта намоён бўлади. Майл ларнинг баъзилари ривожланиб, шахсий эҳтиёж ва қизиқиши айланади, баъзилари эса тормозланиб, батамом барҳам топади ёхуд бирининг ўрнини иккинчиси эгаллайди. Ижобий ёки салбий, кучли ёки заиф, кўлами кенг ёки тор, барқарор ва ўткинчи М. лар бўлади.

Одатда, М. – истак-ният-орзу тизими изчил боғлиқликка эга. Майлнинг англанилган даражаси мойиллик деб аталади. Мойиллик шахсни аниқ фаолият билан шуғулланишга қўзғатувчи турткидир. Мойиллик негизида фаолиятга йўналтирилган барқарор эҳтиёж ва унга тааллуқли кўникмаларни такомиллаштиришга интилиш ётади.

[addtoany]