Knowledge Base

Мазь

Мазь [Unguentum], суртма дори – дори шаклларидан бири, юмшоқ, терига сингиб кетадиган масса. Мазь асоси сифатида ўсимлик ёки ҳайвон ёғлари, ёғсимон моддалар, нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари, синтетик моддалар ишлатилади. Мазь турли касалликларни даволаш, олдини олиш мақсадида, шунингдек, тери ва шиллиқ қаватларни ташқи таъсирлардан сақлаш учун қўлланилади. У яхши ёпиладиган банкаларда ёки сиқмаларда салқин жойда сақланади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan