Knowledge Base

Мания

Мания [юн. mania-телбалик, жаҳл, шод-хурамлик], маниакал синдром – киши руҳияти (психика)нинг бузилиши. Бемор кайфи чоғ юради, серҳаракат, ғайратли, лекин эзма бўлиб қолади, улуғворлик ҳисси ва бошқалар пайдо бўлади. Юзаки фикр юритади, бир нарсани гапириб туриб, иккинчисига ўтиб кетади. Кўпинча, кайфияти тез ўзгаради, хурсанд бўлиб турганда, бирдан ғазабланиб кетади. Мания шизофрения, инфекцион, мия касалликлари, заҳарланиш ва бошқаларда кузатилади. Баъзан улуғворлик, буюклик манияси ҳам учрайди. Бирор нарсага, масалан, ўғрликка, жинсий алоқага ружу қилиш ҳам манияга хос.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan