Манқаланиш – бурун бўшлиғи резанатор фаолиятининг бузилганлиги сабабли овоз жарангдорлигининг ўзгариши ва нутқ товушларни бузиб айтиш. Манқаланишнинг ёпиқ ва очиқ хиллари фарқланади.
Ёпиқ манқаланиш сурункали тумов, бурунда полиплар, аденоидлар ва бошқа(лар) борлигидан бурундан нафас олиб бўлмаганда ёки нафас олиш қийилашганда рўй беради. Бунда бурун товушлари «М» ва «Н»ни айтиш қийинлашиб, улар «б» ва «д» бўлиб эшитилади (масалан, «амма» ўрнига «абба», «наъма» ўрнига «даъба»). Овоз бўғилиб чиқади. Қаттиқ ва юмшоқ танглайда анатомик нуқсонлар бўлганда очиқ манқаланиш кузатилади. Бунда нутқ товушларини айтишда ҳавонинг бир қисми бурун бўшлигига кириб, овоз манқланиб чиқади, нутқ эса тушунарсиз бўлади.
Манқаланишга туғма ёки орттирилган анатомик нуқсонлар сабаб бўлиши мумкин. Ёпиқ ва очиқ М., кўпинча, анатомик нуқсонлар бўлмаганда ҳам рўй беради. Бу функционал М. дейилади. Давоси касалликнинг иккала хилида ҳам бурун-ҳалқумдги тўсиқ, шунингдек, анатомик нуқсонлар бартараф этилади. Бемор логопедик машғулотлар ёрдамида тузалиб кетади.
[addtoany]