Маска

Маска [франц. masque, итал. machera сўзидан] – 1) ниқоб; 2) тиббиётда наркоз бериш, физиотерапевтик муолажа қилиш ёки асептика мақсадида бемор юзига қўйиладиган махсус мослама ёки дока; 3) косметикада даво ёки терини парвариш қилиш мақсадида юз ёки бўйнига суртиладиган крем ёки дори катлами; 4) жасад юзидан гипс ва бошқа(лар) материаллар ёрдамида олинган қуйма. Кўпгина қад. халқларда кўмилган жасад юзига олтин қуймасидан маска кийгизилган; 5) спортчининг ҳимоя аслаҳани (қиличбозлик, хоккей ўйинларда). Юзини шикастланишдан сақлайди.