Маймоқлик

Маймоқлик – оёқ панжасининг қийшиқ бўлиши (деформацияси). Маймоқликнинг туғма ва ҳаётда орттирилган хиллари фарқ қилинади. Маймоқлик, кўпинча, туғма бўлиб, аксари ўғил болаларда учрайди, бунга боланинг она қорнидалигидаёқ болдир мушакларининг ривожланмай қолиши сабаб бўлади. Турмушда орттирилган маймоқлик оёқ панжаси ва болдир суякларининг синиб, нотўғри битиши, шунингдек, фалаж, мушак ва нерв толаларининг ҳар хил касалликлари оқибатида пайдо бўлиши мумкин. Маймоқликда бир ёки иккала оёқнинг тўпикдан пастки қисми бир-бирига қараган, товон юмалоқ бўлади.

Маймоқ бола ёшига тўлиб, юра бошлаганда аввал тери ва мушаклар, сўнг тўпикдан пастки қисмдаги майда суяклар шакли ўзгаради. Оқибатда бемор оёқ панжасининг ташқи чеккаги, баъзан ички юзаси билан юради. Маймоқликда пай ва пардалар тортилиши натижасида чўзилиб кучсизланади; болдир ҳам ўсмай қолади. Маймоқ одам силкиниб-силкитиб юради, одатдаги пойабзални кия олмайди. Иккала оёғи маймоқ одам тик тура олмайди, кўпинча, гандираклаб, факат касса билан юради.

Давоси. Туғма маймоқликни даволашни бола ҳаётининг дастлабки кунлариданоқ бошлаш лозим. Бунинг учун қийшиқ оёқли тўғрилайдиган махсус ҳаракатлар ва боғлов (вақти-вакти билан алмаштириб турадиган дока ёки гипсли, гипшинали) тавсия этилади, оёқ мушакларини мустаҳкамлаш учун массаж буюрилади. Булар ёрдам бермаса, операция қилинади. Бемор ёшликда даволанса, ҳеч қандай асорат қолмайди, тузалиб кетиши мумкин. Орттирилган М. да фақат жарроҳлик усули қўлланади.

[addtoany]