Меланома [юн. melas – қора, ота – ўсма маъносини англатувчи қўшимча], меланоластома, меланосаркома – асосан, тери (баъзан кўз тўр пардаси, мия, шиллиқ пардалар)даги хавфли ўсма; қора пигментлар – меланинларни ишлаб чиқарадиган ҳужайралар (одатда туғма доғлар)дан пайдо бўлади. Меланомага турли шикастланишлар, гормонлар ишлаб чикарилишининг издан чиқиши ва бошқа(лар) сабаб бўлиши мумкин (этиологияси тўлиқ ўрганилмаган). Асосан, бурун-ҳалқум, ҳиқилдоқ, қизилўнгач, ичак шиллиқ қаватлари, шунингдек, кўзнинг тўр ва томирли пардаси, бош мия билан орқа миянинг юмшоқ мия пардасида бўлади. Меланома ниҳоятда хавфли ўсмалардан ҳисобланади, бошқа аъзоларга метастаз беради.
Давоси: кимётерапия, нур билан даволаш, булар наф бермаса жарроҳлик усули қўлланади.
[addtoany]