Меланоз

Меланоз [юн. melano – кораяман] – аъзо ва тўқималарда (тери, кўз тўр пардаси ва бошқа(лар)) меланинлар гуруҳига мансуб жигарранг ёки қора пигментларнинг жадал ҳосил бўлиши ва ортиқча йиғилиши. Туғма ва Турмушда орттирилган меланоз фарқ қилинади. Туғма меланоз сепкил ёки пигментли туғма доғ кўринишида намоён бўлади. Турмушда орттирилган меланоз аксари ички секреция безлари (буйрак усти безлари, гипофиз, жинсий безлар) фаолиятининг бузилиши натижасида келиб чиқади.

[addtoany]