Менингококк [юн. meninx, meningos – мия қобиғи ва kokkos – дон] – эпидемик церброспинал менингит касаллигини қўзғатувчи микроорганизм; коккларп киради, жуфт шарсимон (диплококк) кўринишда бўлади. Менингококклар Neisseriaceae оиласи, Neisseria уруғига мансуб. Менингококкнинг (Neisseria meningitidis) соф культурсини австриялик олим А. Вексельбаум 1887 й. менингит билан оғриган беморнинг орқа мия сюқлигидан ажратиб олган.
Менингококклар ташқи муҳит ва дезинфекцияловчи эритмалар таъсирига чидамсиз. Табиий шароитда менингококк ларга ҳайвонлар чидамли. Микроорганизмнинг, асосан, А ва В гуруҳлари кўп учрайди.
[addtoany]