Метаплазия [юн. metaplasso – қайта ҳосил қилиш, ўзгартириш] – организм бир хилдаги тўқималарининг бошқа хил тўқималарга айланиши. Умуртқали ҳайвонларда, сувда ва қуруқликда яшовчиларда кўз гавҳари ва тўр пардаси регенерациясида метаплазия аниқланган. Бу жараёнда рангдор парда ҳужайралари кўз гавҳари ҳужайраларига, пигментли эпителий эса тўр парда ҳужайраларига айланади.
[addtoany]