Метгемоглобин, МШв (мета… ва гемоглобин), гемиглобин, ферригмоглобин – оксидланган гемоглобин; бунда кислород гемоглобин таркибидаги темир билан мустаҳкам бирикиб, ўзидаги кислородни тўқималарга ажратиб чиқара олмайди. Натижада кислородга ёлчимаслик – гипоксия ҳолати юзага келади. Соғлом киши эритроцитлри таркибида метгемоглобин жуда оз миқдорда (0,1-1 %) бўлади. Организм турли кимёвий моддалар ёки дорилардан заҳарланганда қонда метгемоглобин миқдори ортади (метгемоглобинемия). Бундай ҳолларда тез толиқиш, бош оғриғи ва кўкариш (цианоз) аломатлари юзага чиқади.
[addtoany]