Механорецепторлар [юн. mechano – машина ва рецепторлар] – сезувчи нерв охирлари. Ташқаридан бўладиган (туйғу, оғриқ, эшитиш ва бошқалар)) ёки ички аъзоларда вужудга келадиган механик таъсиротларни қабул қилади. Механорецепторларга барорецепторлар, проприорецепторлар, туйғу рецепторлари (одам ва ҳайвонларнинг тери юзасида бўлади), вестибулорецепторлар киради (улар одам ва ҳайвонлар ички қулоғнинг вестибуляр аппаратга жойлашган бўлиб, тезланиш, вибрация туфайли тананинг фазодаги вазияти ўзгаришини таъминлайди).
[addtoany]