Митохондрия

Митохондрия [юн. mitos – ип, chondrios – донача] – эукариот ҳужайралар органоиди. Митохондрия икки қават мембрана билан ўралган; ички мембранаси кристалар (бурмалар) ҳосил қилади. Митохондриянинг ички мембрана билан ўралган бўшлиғи матрикс дейилади. Ҳужайрада М. сони бир нечтадан мингтагача етади. Митохондриянинг асосий вазифаси энергия ҳосил қилишдан иборат. Бу органоид энергияси манбаи биологик оксидланиш бўлиб, унда гликолизда ҳосил бўлган пироузум кислота митохондрия матриксида С02 ва Н,0 гала парчаланади. Бу жараён мураккаб кимёвий реакциялардан иборат. Унинг 1-босқичида пируват парчаланади ва учкарбон кислоталар цикли амалга ошади; 2-боскичда электронлар тешилади ва АТФ синтезланади.

Митохондрия матриксида ДНК, РНК, рибосомалар ва оқсил синтезида қатнашувчи ферментлар мавжуд бўлгани туфайли ўз оқсилларининг бир қисми синтезланади. Шу боис М. ни ярим автоном органоид дейилади. Митохондриялар симбиогенез гипотезасига биноан, аэроб бактериялардан келиб чиккан бўлиши мумкин. У бўлиниш орқали кўпаяди.

Загрузка...