Мияча – бош мия устунининг бир қисми; у икки ярим шардан иборат бўлиб, кулранг модда (Мияча пўстлоғи) билан қопланган, чуқур жойлашган горизонтал эгатлар уни бўлакчаларга бўлади. Миячанинг марказий қисми оқ моддадан иборат, унда кулранг модда – М. ўзаги тўпламлари жойлашган. Мияча 3 жуфт оёқчалари билан мия устунига туташган. Мияча танани мувозанатда сақлаш ва ҳаракатларни уйғунлаштиришда муҳим роль ўйнайди.
[addtoany]