Моносахаридлар

Моносахаридлар – органик бирикмалар, карбонсувларнинг асосий гуруҳларидан бири. Таркибида гидроксид гуруҳлари, альдегид гуруҳи (альдозалар) ёки кетогуруҳ (кетозлар) бўлади. Умумий формуласи СпН2пОп (бунда и-г 3,9). Занжиридаги углерод атомларининг сонига қараб М., одатда, қуйи М. (занжирида 3 ва 4 та углерод атоми бўлган) триозалар (С3Н603) ватетрозалар (C4Hg04), оддий М. пентозалар (С5Нш05) ва гексозалар (С6Н|206), юқори М. гептозалар (С7Н1407), октозалар (CgH16Og), нонозалар (С9Н1809) га бўлинади. Булардан, гексозалар (масалан, глюкоза, галактоза, манноза, фруктоза) ва пентозалар (арабиноза, ксилоза, рибоза ва бошқа(лар)) муҳим. Моносахаридлар сувда яхши, спиртда оз эрийди, эфирда эса эримайди. Ҳайвонлар, ўсимликлар организмида эркин ҳолда ва полисахаридлар, глюкозилар ҳолида кўп учрайди. Моносахаридлар, айниқса, фосфор эфирлари (гексозодифосфат, гексозомонофофат) ҳолида организмдаги моддалар алмашинуви жараёнларида иштирок этади, энергетик жараёнларда, шунингдек, карбонсув ва бошқа(лар) мураккаб бирикмалар синтезида қатнашади. Моносахаридлар, асосан, полисахаридларни гидролизлаб олинади. Моносахаридлар ва уларнинг ҳосилалари, масалан, глюкоза, фруктоза озиқ-овқат саноатида ва тиббиётда ишлатилади.

[addtoany]