Моноцитлар

Моноцитлар [моно… ва юн. kytos-ҳужайра] – донасиз лейкоцитлар (агранулоцитлар) нинг бир тури. Кўмикнинг бошланғич ўзак ҳужайраларидан ҳосил бўлади. Моноцитлар периферик қон таркибидаги энг катта ҳужайра, унинг ҳажми 12-20 мкм. Ядроси протоплазмага нисбатан катта, овалсимон, кўпинча, «тақа» кўринишида, ранги (нейтрофил лейкоцитлар ва лимфцитларникига нисбатан) очроқ; протоплазмаси лейкоцитларнинг зангори, оч кўк рангига қараганда оч. Протоплазмада бир неча вакуолалар бўлиб, улар ҳужайра ядроси атрофида жойлашган. Соғлом одам қонида моноцитлар лейкоцитларнинг 3-10 % ини ташкил қилади. Моноцитлар фагоцитоз қилиш хусусиятига эга ва қондан тўқимага ўтганда макрофагларга айланади.

[addtoany]