Морфогенез [юн. morphe – шакл ва genesis – ривожланиш] – организмларнинг онтогензи ва филогенезида янги шакллар ва тузилмаларнинг ҳосил бўлиш жараёни. Морфогенез жараёнида ҳужайраларнинг кўпайиши, жойининг ўзгариши, танланиши, баъзи ҳужайра гуруҳларининг олдиндан ирсий белгилаб қўйилган ўлими ва ихтисосланиши кузатилади. Муртак ҳужайраларининг ихтисосланиши туфайли ҳар хил тузилишга ва функцияга эга бўлган ҳужайралар шаклланади. Ихтисослашган ҳужайралар муайян йўналишда ривожлана бошлайди. Бу жараён детерминация дейилади. Унда ҳужайра гуруҳлари ўзаро таъсир қилиб, бир-бирининг ривожланишини бошқаради. Бу ҳодиса эмбрионал индукция дейилади (яна қ. Онтогенез, Филогенез).
[addtoany]