Мугузланиш

Мугузланиш, кератинланиш – бирор тўқимада кератин, кератогиалин ва ёғ кислотсидан иборат мугуз (шох) модда ҳосил бўлиши. Терининг юза қавати – эпидермисда (бунда тери зичлашади, дағаллашади, пишиқ бўлиб қолади, у организмни механик шикастланидан, унга ёт Микроорганизмлар тушишидан, терини қуриб қолишдан ҳимоя қилади) ва унинг ҳосилалари (соч, тирноқ ва бошқа(лар))да мугузланиш нормал ҳисобланади. Мугузланишга гормонлар ва витаминлар таъсир этади. Патологик мугузланишда жараён жадал ёки суст кечади, шунингдек, мугузланиш юзага келиши лозим бўлмаган жойда (масалан, тил, ўрта қулоқ ва бошқа(лар) аъзоларда) кузатилади.

[addtoany]