Мукор замбуруғлар [Mycorales] – фикмицетлар синфига мансуб тубан замбуруғлар тартиби, кўп ядроли қужайрасиз мицелийдан ривожланади. Жинссиз кўпайиш аъзолари – спорангий. Жинсий кўпайиши – зигогамия. Зигоспоралар битта ёки бир нечта мицелий тармокларининг кўшилишидан ҳосил бўлади. Мукор замбуруғларнинг 6-8 оиласи (250 та яқин тури) бор. Кўпчилик мукор замбуруғлар сапрофит, органик субстраларда яшайди; баъзилари бошқа мукор замбуруғларда, юксак замбуругларда, меваларда ва ўсимликларнинг бошқа қисмларида яшаб, ҳар хил касалликлар кўзғатади. Улар одам ва ҳайвонларни ҳам ксаллантириши мумкин. Айрим мукор замбуруғлар, мукор ачиткилар бижғитиш хусусиятига эга бўлганлиги учун алкоголли ичимликлар тайёрлашда фойдаланилади.
[addtoany]