Мушак қисқариши – меъёрий нерв импульсив жавобан мушакнинг калта тортиши, мушакларнинг асосий физиологик хоссалардан бири. Қисқариш мушакнинг калталаниши ёки тарангланишида намоён бўлади. Мушак қисқариши, одатда, бирор иш бажарилишини таъминлайди. Мушак қисқаришида миофибриллар таркибига кирувчи оқсиллар: миозин ва актин иштирок этади. Мушак қисқариши чоғида ҳар икки оқсил ўзаро таъсир этиб, актмиозин комплексини ҳосил қилади. Мушак қисқариши учун зарур энергия, актомиозин ва аденозинтрифофат кислотанинг ўзаро таъсирлашувидан юзага келади. Бундан ташқари, муҳитда маълум миқдорда кальций ионлари Са + 2 бўлгандагина М. қ. рўй бериши аниқланган.
[addtoany]