Мушак тизими

Мушак тизими – мушаклар ва уларнинг тутамлари мажмуи; одатда, бириктирувчи тўқима билан бирлашган бўлади. Ҳаракатлнишда асосий роль ўйнайди. Бир ҳужайраллар ва булутларда мушак тизими бўлмайди, умуртқалиларда эса яхши ривожланган (тананинг 1/3-1/2 қисмини ташкил этади). Организмнинг ҳаркатланишини, тана мувозанатини, шунингдек, нафас олишни, организмда овқат ва қоннинг силжишини таъминлайди. Мушак тизими тўқималарида кимёвий энергия механик энергияга айланади, натижада организм билан атроф муҳит ўртасида иссиқлик алмашиниб туради.

[addtoany]