Мувозанат аъзолари – одам ва кўпчилик ҳайвонларда тана ҳолатининг фазода ўзгариши. Ернинг тортиш кучи ва тезланишнинг организмга таъсирини қабул қиладиган аъзолар. Умуртқасиз ҳайвонлар (бир ҳужайрлилар, пластинкасимонлар, говактанлилардан бошқа) мувозанат аъзолари эшитиш пуфакчапаридан иборат. Статоцистлар ичида отолитлар деб аталадиган эшитиш тоифалари бўлади. Статоцистлар тузилиши ва танада жойланиши билан бир-бридан фарқ қилади. Масалан, сцифомедузалар ва гидромедузаларнинг статоцистлари соябони четида жойлашган. Қисқичбақасимонларнинг юмалоқ Халтачага ўхшаш мувозанат аъзолари мўйловлари асосида; бошоёқли моллюскаларнинг ёпиқ пуфакчага ўхшаш мувозанат аъзолари бош скелети капсулси ичида жойлашган. Ҳашаротларда ҳақиқий статоцистлар бўлмайди. Одамлар ва умуртқали ҳайвонларнинг мувозанат аъзолари вестибуляр аппаратчи иборат. Одамда мувозанатни сақлашда вестибуляр аппаратдан ташқари, тери, мушак-бўғим ва кўриш сезувчанлиги рефлекси катта роль ўйнайди. Шу рефлекслар жараёнида ҳосил бўлган мураккаб муносабатлар мувозанатни таъминлайди.
[addtoany]