Некробиоз [юн. nekros – ўлик ва biosis – ҳаёт] – ҳужайра ва тўқималарда улар нобуд бўлишидан олдин юз берадиган ўзгаришлар. Некробиоз моддалар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ ҳолда ҳужайрада ёғ ва ёки бошқа моддаларнинг айнишига олиб келиши ва аксинча бўлиши мумкин (қ. Дистрофия). Ҳужайра ядросдаги ўзгаришлар (кариопикноз, кариорексис, кариолизис), цитоплазмалар ёпишқоклигининг бузилиши некробиознинг асосий белгиларидандир. Касаллик қўзғатадиган омилларнинг узоқ вақт таъсир этиши ва организмдаги нохуш ҳолатлар дистрофик ўзгаришларнинг некроз билан тугаллнишига олиб келади.
[addtoany]