Knowledge Base

Нерв охирлари

Нерв охирлари, терминаллар – нерв ҳужайраларининг ўсиқчалари (аксонлар) охиридаги тузилма; ўсиқчаларнинг тўқималар, мушаклар, безлар, қон томир деворлари ёки бошқа бир нейронга келиб тутатиш – синаптик контакт ҳосил қилиш жойи; таъсиротни қабул қилиш ва узатиш вазифасини бажаради. Сезувчан ёки рецептор нерв охирлари рецепторлар ва эффетор нерв охирлари ажратилади. Рецепторлар организмдаги ҳамма аъзо ва тўқималарда бўлиб, ташқи ёки ички муҳит таъсиротларини қабул қилади. Эффектор нерв охирлари қўзғалишни нерв толаларидан, шу толалар борадиган тўқимага, шунингдек, бошқа нерв ҳужайраларига ўтказиб беради. Нерв охирлари фаолиятига, контакт ҳосил қилиш муҳитига қараб тугмачасимон, ҳалқасимон, пластинксимон, тугунсимон бўлиши мумкин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan