Нейрон, неврон (нейро…) нерв ҳужайраси, Нерв тизимининг асосий структуравий ва функционал бирлиги, калта дендритлар ва узун аксондан иборат (схема). Ҳайвон ҳужайрасига хос организмлардан ташқари, нейрон цитоплазма (нейроплазма)сида нейрофибриллалар (тигроид модда) бўлади. Сезувчи, оралиқ ва эфектор Н. фарқ қилинади. Нейрон нерв импулсларини рецепторлардан марказий нерв тизимига (сезувчи Н.), марказий нерв тизимидан ижрочи аъзоларга (ҳаракатланувчи Н.) ўтказади, бошқа бир қанча нерв ҳужайраларини ўзаро бириктиради (оралиқ) Н. лар ўзаро ва ижрочи аъзолар ҳужайралари билан синапслар орқали алоқада бўлади. Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи, мияча, марказий нерв тизимининг бошқа баъзи бўлимлари нейрони мураккаб тузилган. Нейронлар ўлчами ва сони турли ҳайвонлар ва Одамда турлича.
[addtoany]