Нистагм [юн. nistagmos – мудроқ] – кўз соҳасининг беихтиёр кетма-кет (тез-тез ва суст) ритмик ҳаракат қилиши. Кўз соққасининг ҳаракатига қараб горизонтал, вертикал, диагонал, аралаш ва айланма нистагм фарқ қилинади. Нистагм, кўпинча, икки, баъзан бир кўзда бўлади. Соғлом кишилар, масалан, кўз олдидан тез ўтаётган нарсани кузатганда танани тез у ёқ бу ёққа бурганда, қулоққа иссиқ ёки совуқ сув қўйганда нистагм пайдо бўлиши физиологик ҳолат. Кўз мушаги фалажи, лабиринтит, истерия, итоксикация, марказий нерв тизими ва мия касалликлари, шунингдек, туғилганидан бошлаб хира кўрадиганларда патологик Н. кузатилади. Ноқулай шароитда ишлайдиганларда (кон ишчилари) кўпроқ касбга алоқадор Н. пайдо бўлиши мумкин.
Давоси Н. га сабаб бўлган касалликни даволашдан иборат. Касаллик касбга алоқадор бўлса, бемор бошқа ишга ўтказилади.
[addtoany]