Норадреналин

Норадреналин, норэпинефрин, артеренол, аминоэтанол-пирокатхин – буйрак усти бези мия моддаси гормони; нерв тизими медиатори (қ. Медиаторлар). Кимёвий тузилишига кўра, катехоламинларга мансуб. Норадреналин адреналин аналоги ва организмда унинг ўтмишдоши ҳисобланади. У, асосан, симпатик нерв тизимининг (қ. Вегетатив нерв тизими) адренергик нейронларидан ажралади ва медиатор вазифасини ўтайди. Норадреналиннинг қондаги миқдори нерв тизими ҳолатининг (тонуси ва реактивлиги) кўрсаткичи бўлиши мумкин. Норадреналин тиббиёт амалиётида қон босими пасайганда, шок, қон йўқотиш билан боғлик ҳолатларда қўлланади. Бу модда синтез йўли билан олинади.

Загрузка...