Вегетатив нерв тизими [лот. vegetatio – ўсиш, ривожланиш, қўзғалиш] – одам ва умуртқали ҳайвонлар нерв тизимининг бир қисми; В. н. с. нинг толалари барча ички аъзоларнинг силлиқ мушакларига тарқалиб, улар фаолиятини киши ихтиёрисиз (автоном ҳолда) бошқариб туради. Аммо вегетатив нерв тизими анимал (скелет мушакларигача таркалувчи) нервлар сингари бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи бошқарувида фаолият кўрсатади. Бу атамани фанга биринчи марта француз шифокори М. Биша киритган (1801) ва унинг соматик нерв тизими фаолиятидан фаркини илмий жиҳатдан асослаб берган. Инглиз физиологи Ж. Ленгли (1903) вегетатив нерв тизимини «автоном нерв тизими» деб атади, чунки вегетатив нерв тизимининг фаолияти онг билан бошқарилмайди, шу сабабли «автоном» ёки ихтиёрсиз нерв тизими деб ҳам юритилади.
Вегетатив нерв тизими моддалар алмашинуви жараёнида катнашадиган барча аъзоларнинг (юрак-кон томир, нафас, ҳазм қилиш, ажратиш, кўпайиш) тўқима ва мушаклар трофикасини (trophe – овқат) бевосита ёки гуморал (суюқлик муҳит воситасида) йўл билан идора этади. Вегетатив нерв тизими жоланиши ва фаолиятига кўра анимал нерв тизимидан бирмунча фарқ қилади. Анимал нерв тизими фақат кўндаланг-тарғил (скелет) мшакларни идора қилса, вегетатив нерв тизими ҳужайралар, тўқималар ва силлиқ мушакларни нерв билан таъминлайди. Анимал нервлар мия стволи (устуни) ва орқа миянинг барча сегментлардан бир текисда чиқади, вегетатив нервлар эса марказий нерв тизимининг маълум қисмларидан (ўрта ва узунчоқ миядан, орқа миянинг барча кўкрак ва учта бел сегментларидан ўзига тегишли умуртқалар оралиғидан, шунингдек, думғаза соҳасидан, иккинчи – тўртинчи думғаза умуртқалари оралиғидан) тарқалади. Анимая нервлар орқа миядан чиқиб узилмасдан ишчи аъзоларга боради. Вегетатив нервлар мия соҳасидан чиққандан сўнг йўл-йўлакай вегетатив тугунларда тўхтаб, кейин ишчи аъзоларга тарқалади. Бундан ташқари, тугундан олдинги толаларнинг хар бири тугундан кейинги бир қанча толаларга ўз таъсирини ўтказади. Анмал нервлар миелин (ёғ) пардага ўралган ва йўғонроқ, вегетатив нервлар эса миелинсиз ва ингичка бўлади. Вегетатив нервлар, асосан, анимал нервлар таркибида, қон Томирлар дворида чигаллар ҳосил қилиб тарқалади. Вегетатив нервларнинг ҳар бири ҳам сезувчи, ҳам ҳаракатланувчи толалар вазифасини бажаради. Уларда импульс (таъсирлар секундига 10 м тезликка етади. Соматик нервлар таркибидаги толалар (сезувчи ва ҳаракатланувчи) эса алоҳида, миелин пардали бўлгани учун уларда импульс секундига 100 м тезликка етади.
Вегетатив нерв тизими фаолиятига кўра симпатик ва прасимпатик нерв тизимига ажратилади. Симпатик нерв тизими адреналинга ўхшайдиган симпатин, парасимпатик нерв тизими эса ацетилхолин воситаси таъсирида қўзғалади. Бу моддалар қонга ва лимфа суюқлигга шимилиб, улар орқали нервлар қўзғалади. Марказий нерв тизими ташқи ва ички муҳит таъсирларига вегетатив нерв тизими орқали жавоб беради ва организмни доим ўзгариб турадиган муҳитга мослаштиради. Одатда, симпатик нервлар фаолияти жиҳатидан парасимпатик нервлага қарама-қарши таъсир кўрсатади. Симпатик нервлар кўз қорачиғини кенгайтиради, сўлак ва бошқа(лар) ажралишини камайтиради, юрак кискаришини кучайтиради, меъда ва ичак ҳаракати (перистальтика)ни сусайтириб, уларнинг шира чиқариш фаолиятини пасайтиради, ўпка, бронхларни кенгайтиради. Парасимпатик нервлар эса, аксинча, кўз қорачиғини сиқиб трайтиради, сўлак безлари ишини кучайтиради, юрак фаолиятини пасайтиради, ичак ҳаракатини тезлаштиради, ўпка, бронхларни торатиради. Вегетатив нерв тизими соматик нерв тизими билан бир бутун ҳамжиҳат бўлиб ишлайди, уни марказий нерв тизимининг олий бўлимлари, асосан, бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи назорат қилиб туради. Масалан, организмга совуқ таъсир қилганда симпатик нервлар кўзғалиб, қон Томирлар тораяди. Гипофиз, буйрак усти бези, қалқонсимон без фаолияти кучаяди, натижада бир талай адреналин ажралиб, организмда иссиқлик сақланишини таъминлайди. Аксинча, организмда иссиқлик кўпайиши туфайли парасимпатик нервлар қўзғалади. Вегетатив нерв тизимининг фаолияти турли касалликлар даврида, об-ҳавонинг ўзгариши, ташқи ва ички таъсирлар орқали ўзгаради.
[addtoany]