Медиаторлар

Медиаторлар [лот. mediator – воситачи], нейротрансмиттерлар – физиологик фаол моддалар, нерв қўзғалишининг кимёвий воситачилари. Молекулалари ҳужайра мембранасининг махсус рецепторлари орқали реакция кўрсатиш ва мембрананинг муайян ионларни ўтказиш хусусиятини ўзгартириш хоссасига эга бўлиб, таъсирот потенциали – фаол электр сигналини ҳосил қилади (генерациялайди). Медиаторлар нерв импульслари таъсирида ажралиб чиқиб, уларнинг нерв уйидан ишчи аъзога ва бир нерв ҳужайрасидан бошқасига ўтишида иштирок этади. Исталган аъзо ёки тўқима таъсирланганда тери, шиллиқ қаватлар, мушаклар, бўғимлар ва барча ички аъзоларга кирган нерв охирларида нерв импульси – сигнал ҳосил бўлиб, у сезувчи толалар орқали марказий нерв тизими (орқа ва бош мия)га етказилади. Ундан импульс ҳаракатлантирувчи нервлар орқали мушакларга келади ва уларни жавоб реакциясига чорлайди.

Импульснинг мия ҳужайраларини қўзғатиши ва сўнг ҳаракатлантирувчи нерв охиридан мушакларга ўтиши учун кимёвий восита – медиатор зарур. Австрия физиологи ва фармкологи О. Леви нервлар қўзгалганда биологик фаол моддалар ажралиб чиқиб тегишли аъзони фаол ҳолга келтиришини тажриба йўли билан аниқлади (1921 й.). Электрон микроскопик текширишлардан медиаторлар нерв охирларининг нерв ҳужайра танаси билан туташган жойда – синапслада мавжуд бўлган кўп сонли пуфакчаларда ҳосил бўлиши маълум бўлди. Нерв қўзгалганда (қ. Қўзғалиш) синаптик пуфакчаларнинг бир қисми ёрилади ва улардаги омил нерв ёки мушак ҳужайрасининг мембранаси билан ўзаро таъсирланиб, ушбу ҳужайрани кўзғатади. Бу секретар жараённи назорат қилишда Сге ионларининг аҳамияти катта. Фақат қўзғалишда эмас, балки марказий ва периферик нерв тизимининг барча бўлимлари тормозланганда ҳам (қ. Тормозланиш) медиаторлар ажралиши аниқланган. Медиаторлар қаторига ацетилхолин, дофамин, адреналин, норадреналин, серотонин, гистамин, симпатик, қатор нейропептидлар (энцефалинлар ва бошқалар), маълум бир аминокислоталар (глутамин, аспарагин, глицин ва бошқалар) киради. Медиаторларни ўрганиш физиология (гуморал регуляция), фармакология (марказий ва вегетатив нерв тизимининг фаолиятини кучайтирадиган ва сусайтирадиган транквилизаторлар, ганглиобло-каторлар синтез қилиниши), нейрожаррохдикда муҳим клиник аҳамиятга эга.

[addtoany]