Новокаин блокадаси – периферик нерв тизими элементларига новокаин эритмаси (0,25 % ли) таъсир эттириб даволаш усули. Новокаиннинг нерв ҳужайрасига оғриқсизлантрадиган ва хиёл қўзғатадиган таъсир кўрсатиш хусусиятига асосланган. A. В. Вишневский таклиф этган (1929). Меъёрий шароитда ва турли патологик ҳолатларда нерв тизимининг организмда моддалар алмашинуви ҳамда ҳужайра ва тўқималар ҳаёт фаолиятини мунтазам тартибга солиб турувчи таъсири новокаин блокадаси усулига асос қилиб олинган. Новокаин блокадасининг бир неча тури бор. Суяк синганида, турли жароҳатларда новокаин блокадаси оғриқсизлантиришнинг энг самарали усули ҳисобланади. Бел, бўйин, думғаза блокадаси, шунингдек, ғилоф (оёқ-қўлларга) ва қисқа блокада (патологик ўчоққа яқин нервларга) қўлланади. Бунда новокаин қовурғалараро нерв толаларига таъсир этиб, оғриқ импульслари ўтишини тўхтатади. Суяк синганда, баъзи бир томир ва нерв касалликларида оёқ-қўл сулги яқинида жойлашган нервларга (ғилоф блокада), ковурғалар синганда, кўкрак қафаси жроҳатланганда бўйиндан ўтадиган нервларга, бачадон яллиғланганда эса думғаза суягидан ўтадиган нервларга, шунингдек, невралгия, малгия, миозитпарда шприц билан новокаин эритмаси юбориб блокада қилинади.
[addtoany]