Бел

Бел – тананинг бир қисми; бел умуртқалари (орқа ўсиқлари билан), уларга ёпишган ва улардан бошланган мушаклар (қорин бўшлиғининг орқа деворидан иборат. Белни юқоридан кўкрак қафасининг пастки чегараси – 12-ковурға, пастдан – ёнбош суякларининг тепа кирраси, ўртадан – бел умуртқаларининг ўткир қиррали ўсиқлари ва ёнбошдан – 11-қовурға учидан ёнбош суякларининг тепа қиррасига ўтказилган вертикал чизиқ чегаралаб туради. Белда гавдани тикка ушлаб турувчи мушак тутамлари, уларни қоплаган пардалар, ёғ қатламлари, қон томирлари, нерв толалари бор. Гавданинг тик туршида, шунингдек, кадди-комат шаклланишида белнинг аҳамияти бор.

[addtoany]