Пай чўзилиши

Пай чўзилиши, дисторсия – бўгилардаги ионнинг шикастланиши. Бунда пай ёки унинг толалари, баъзан пайнинг суякларга бирикадиган қисми узилади, лекин бўғимдаги суякларга шикаст етмайди. Кўпинча, болдиоёқ панжаси бўғими найлари чўзилади. Пайлар чўзилганда қаттиқ оғриқ пайдо бўлади, бемор оксаб қолади; бўғим атрофи шишади, териси кўтаради, бўгимда ҳаракат қийинлашади. Пайлар узилганда бемор оёғини боса олмайди, бўгимлари шишиб кетади, қон қўйилиши мумкин. Пай чўзилишига аҳамият бермай шифокорга мурожаат килинмаса, шикаст сурункали тус олиб, касаллик узоқ вақт беморни безовта қилиши мумкин. Пай чўзилганда, биринчи навбатда, пайи чўзилган бўғимни бинт билан сиқиб боғлаб, оғриқ кучли бўлса, бўғимга ором бериш, уни кимирлатмаслик, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Тўғри даво қилинса, бемор ҳеч қандай асоратсиз тузалиб кетади, акс ҳолда, пай чўзилиши тез-тез такрорланиб туриши мумкин. Пай чўзилишининг олдини олиш учун (хусусан, спорчиларда) мушак тизими тонусини бир маромда тутиш, спорт ўйинлари вақтида эластик бинт билан бўғимни сиқиб боғлаб олиш, махсус спорт пойабзали кийиш ёки тиззабанд тақиш тавсия этилади.

[addtoany]