Пай

Пай – бириктирувчи тўқимадан иборат пишиқ тузилма. Шакли ва узунлиги (лента ёки пластинка) ҳар хил; мушаклар пай ёрдамида суякларга бирикади. Пайнинг пишиқ ёки чзилувчанлиги, қайишқоклиги у пайдо бўлган бириктирувчи тўқимага боғлик. Улар шунчалик пишиқки, кўндаланг кесимининг 1 мм2 10 кг, чаноқни бел суягига бириктириб турадиган П. лар 350 кг, оёқ тагидаги узун П. лар эса 200 кг ча юк кўтара олади. Болалар пайи жуда нозик ва эгилувчан бўлиб, ёш улғайган сари ҳатто суякланиб кетади. Пайлар, асосан, бўғим олдида жойлашгани учун турли томонга ҳаракат қилиш имконини беради.

Пай ларнинг бир қисми статик функциялар (танани тик сақлаш)ни бажаришда иштирок этади. Кескин ҳаракат қилганда П. да турли ўзгаришлар рўй беради, унга бирор шикаст етиши натижасида П. ҳаддан ташқари чўзилиб кетганда (қ. Пай чўзилиши), одатда, суяк тўқимаси билан бирга узилади. Кўпроқ болдир ва оёқ панжаси бўғимлари, баъзан тизза, тирсак бўғими П. лари шикастланади; бунда шикастланган бўғим қаттиқ оғрийди, шишади, ҳаракат қийинлашади. Пай шикастланганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш, у келгунча бўгимни бинт билан сиқиб боғлаб бўғимга ором бериш, уни кимирлатмаслик керак.

[addtoany]