Паканалик

Паканалик, миттилик, нанизм – бўйнинг ҳаддан ташқари паст бўлиши. Асосан, эндокрин тизим ва ирсий нуқсонлар сабаб бўлади. Паканалик шартли равишда пропорционал ва нопропорционал паканаликка бўлинади.

Пропорционал паканаликка гипофизар, тиреоген, инфантиль (қ. Инфантилизм) ва бош мия касаллиги (энцефалит, истисқо) оқибатида келиб чиққан П. киради. Гипофизнинг олдинги бўлаги зарарланиши натижасида пайдо бўлган гипофизар П. да ақл-ҳуш меъёрида бўлса ҳам, тана болалар танасига ўхшайди, жинсий безлар ривожланмайди, кўпинча, ёғ босади, юзга ажин тушиб, қаримсик кўринади. Қалқонсимон безнинг зарарланиши оқибатида келиб чиқадиган тиреоген П. да суякланиш, моддалар алмашинуви жараёни бузилади, ақли паст бўлади. Скелетнинг анча ўзгариши натижасида пайдо бўлган рахитик П. хондродистофия (тоғай ҳосил бўлишининг туғма бузилишидаги паканалик, суяк тизими касаллигидаги П. пропорционал турга киради. Касаллик белгилари кўрина бошлаши билан мутахассис шифокорга мурожаат қилиш керак.

[addtoany]