Садизм

Садизм, фаол алколагния – сексуал бузуқликнинг бир тури; жинсий қониқиш, жинсий алоқа қилувчи шеригига жинсий яқинлик вақтида изтироб бериш ва жисмонан оғриқ етказиш билан ифодаланади. «С.» атамаси ўз асарларида кўплаб жинсий жиноятларни тасвирлаган француз ёзувчиси Маркиз де Сад (1740-1814) номидан олинган. Бундай садистик хатти-ҳаракатлар кўлами жуда кенг бўлиб, оддийгина руҳий изтироб беришдан жинсий алоқа қилаётган (партнёр) шерикларини ўлдириб қўйиш даражасигача етади. Садизмнинг олдини олишда жинсий тарбия ва жинсий бузуқликларга қарши кураш олиб беришнинг аҳамияти катта. Кенг маънода садизм – бировни азоблаб роҳатланиш, бировнинг озор чекишдан лаззатланиш.

Загрузка...