Сальпингит

Сальпингит [юн. salpinx – най] – бачадон (Фаллопий) найининг яллиғланиши; одатда, тхумдоннинг яллиғланиши (оофорит) билан бирга кечади. Найга сўзак, сил инфекцияси ва бошқа(лар) микроблар тушиши натижасида рўй беради. Инфекция, кўпинча, бачадондан ёки қон ва лимфа орқали киради. Дастлаб бачадон найининг шиллиқ қаватлари, кейинчалик бошқа қавалари ҳам яллиғланади. Бачадон найи беркилиб қолиши ёки чандиқланиши мумкин. Сальпингит, кўпинча, бачадондан ташқари ҳомиладорлик ёки бепуштликка сабаб бўлади. Касаллик, одатда, ўткир ва сурункали кечади. Яллиғланиш бачадон ортиғига ҳам ўтиши мумкин (сальпингоофорит ёки аднексит). Беморни мутахассис шифокор даволайди. Касаллик сурункали кечган ҳолларда совқотишдан сақланиш керак.

[addtoany]