Саломатлик институти – Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигига қарашли муассаса. 2001 й. 1 апр. да Тошкентда ташкил этилган. Саломатлик институтининг асосий мақсади аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, барқарорлаштириш, баркамол авлодни тарбиялаш, жисмоний тарбия ҳамда оммавий спорт ҳаракатларини профилактик тиббиёт билан саломатлигини таҳлил қилиш ва шу асосда соғликни сақлашни ривожлантришнинг бош йўналишини аниқлаб беришдан иборат. Ин-тда б бўлим (ташкилий-услубий, таҳририят-нашриёт, соғлом турмуш тарзи тарғиботи ва уни ўқитиш, оммавий-ахборот, аҳоли саломатлиги ҳолати мониторинги ва уни башорат қилиш, ахборот-таҳлил; халқаро ва нодавлат ташкилотлар билан алоқалар ва уларнинг ишларини мувофиклаштириш), 14 филиал (12 вилоят, Тошкент ш. ва Қорақалпоғистон Республикаси), 161 та туман, 15 та шаҳар ва 1 та Навоий кон-металлургия к-ти Саломатлик марказлари мавжуд.
Ин-тда 2 фан д-ри, проф., 465 шифокор, 474 ўрта тиббий ва бошқа(лар) соҳа мутахассислари фаолият кўрсатади (2015). Ин-тда илмий ишлар тўплами, монография ва бошқа(лар) услубий қўлланмалар чоп этилади.
[addtoany]