Шамоллаш – организм совқотиши оқибатида келиб чиқадиган ўткир респиратор касалликларнинг умумий номи. Ҳаво ҳароратининг пасайиши, намлигининг ортиши ва бошқа(лар) омиллар шамоллашга сабаб бўлади. Шамоллаш кишининг куч-кувватни ва организмнинг микробларга қарши курашиш қобилиятини сусайтиради. Шамоллаш деганда, кўпинча, нафас йўли касалликлари: тумов, катар, бронхит, зотилжам, грипп ва бошқа(лар) тушунилади. Шамоллаган кишининг эта увишади ёки совқотади, аксиради, бурни ачишиб сув келади, иситмаси чиқади, боши оғриб, лоҳас бўлади, дармони курийди.
Бирор аъзо шамоллаганда, кўпинча, унинг нерв томирлари ва мушаклари яллигланиб оғрийди, масалан, радикулит, ишиас, миалгия, невралгия, юз нерви фалажи ва бошқа(лар) шамоллаш организм сезувчанлигининг ортиши билан кечадиган (аллергик) касалликлар, масалан, бўғим ревматизми, айрим сурункали хасталикларга, масалан, сурункали нефрит ва бошқа(лар) зўрикишига сабаб бўлади.
[addtoany]