Шахс

Шахс – алоҳида индивид, моҳиятан яхлит ижтимоий-ахлокий олам. У ўзида инсон моҳиятини, унинг мавжудот сифатидаги кадриятини мужассам этади. Шахс ижтимоий-гуманитар фанларда ўз йўналиши, тадқиқот объекти ва мақсади нуқтаи назаридан турлича талқин этилади. У ўта мураккаб, зиддиятли, қарама-қарши, ўзини ўзи инкор этадиган мавжудот сифатида, биологик, физиологик, ижтимоий, маънавий, руҳий, ахлоқий ва эстетик ақл-идрок, тафаккур объекти сифатида, ҳатто, фалсафий ва мантиқий, яшаш ҳуқуқи ва ҳаёт мантиғи жиҳатидан тадқиқот манбаига айланиши мумкин.

Шахснинг шаклланиш омиллари кўп ва хилма-хилдир. Масалан, генетик (наслий), биолгик-табиий, маданий, ижтимоий ҳаёт тажрибаси, ўз турдошлари билан муносабатлар ва бошқа(лар) шахснинг генетик жиҳати унинг наслий асоси, аждодларидан етиб келган физиономия, феъатвор билан, биофизиологик жиҳати эса яшаш учун қувват олиш, овқатланиш, жинсий алоқага киришиш ва насл қолдириш сингари индивидуал эҳтиёж билан белгиланади.

Шахс, моҳиятига кўра, маданийлашган, онг, ақл орқали фаолиятини бошқариш имкониятига эга бўлган, ижтимоий-тарихий анъана, турмуш тарзи ва тажрибага асосланган муайян авлодлар вакили. Шахс фсномени инсон оламнинг бутун мураккабликларини ўзида мужассам этади. Уни ҳар томонлама ўрганиш мақсадида турли даврларда тадқиқот олиб борилган. Айниқса, шарқда у юксак ахлоқий-маънавий меъёрлар орқали тушунилган ва олий хилқат, бебаҳо қадрият деб ҳисобланган. Инсон Ш. сифатида комилликка интилади, ҳаёт мазмунини бойитади, шу асосда кишилик жамиятининг гўзал ва фаровон бўлишига эҳтиёж сезади.

Шахснинг ҳаёт тарзи бевосита жамият ҳаётига дахлдор ва ҳаёт неъматларидан тўла фойдаланишга ҳақли. Шахс тушунчаси инсон тушунчасининг юксак кўриниши, олий макомидир. Ҳар қандай одам табиий мавжудлиги, яшаш ҳуқуқи ва ҳаёт қадриятига эга бўлган жонзотдир. Бироқ у ҳамма вақт ҳам тўлақонли Ш. бўлиб етимаслиги мумкин.

Загрузка...