Уч шохли нерв

Уч шохли нерв – бош мия нервларининг V жуфти. Варолий кўприги билан миячанинг ўрта оёғи оралиғида жойлашган (қ. Бош мия). Сезувчи, ҳаракатлантирувчи ва вегетатив нерв толларидан иборат. Уч шохли нервнинг сезувчи толалари уч тармоққа бўлинади. 1-шохи юзнинг пешона қисмини, бошнинг олдинги сочли қисмини, юқори қовоқни ва буруннинг тепа қисмидаги терини, 2-шохи чакка, бурун, юқори лабнинг шиллиқ қаватларини, юқори жағдаги тишлар ва милкларни, 3-шохи пастки жағ канали бўйлаб йўналиб, пастки лаб, лунж, энгак, тилнинг шиллиқ қаватларини, пастки жағ тишларини ва милкларини иннервация қилади. Уч шохли нервнинг ҳаракатлантирувчи толалари Варолий кўпргида жойлашган ҳаракатлантирувчи ядро ҳужайраларидан бошланади. Ҳаракатлантирувчи нерв толалар чакка, чайнов мушакларини инервациялайди. Уч шохли нервнинг кўп учрайдиган касалликларидан невралгия кучли оғриқ билан кечади.

[addtoany]