Knowledge Base

Йиринг

Йиринг, мадда, фасод, патос – яллиғланган жойда тўпланадиган суюқлик (эксудат); лейкоцитлар (оқ қон таначалари), моноцитлар, нейтрофиллар, оқсиллар, шунингдек, тўқималарнинг парчаланиш маҳсулотларидан иборат. У йиринглатувчи микроблар (стафлококклар, стрептококклар, гонококклар ва бошқа(лар)), шунингдек, баъзи кимёвий моддалар (скипидар ва бошқалар) яллиғлантирган тўқималарда ҳосил бўлади. Йирингнинг ранги уни ҳосил қилган микроб турига боғлик; сариқ рангли йиринг стафилококк, яшил ранг кўплаб парчаланган лейкоцитлар, ифлос қўнғир ранг – чиритувчи микроблар, бадбўй ҳид – чиритувчи микрофлора ва парчаланган тўқималар борлигини билдиради. Йирингнинг қуюқ-сюқлиги (консистенцияси) унинг пайдо бўлиш муддатига ҳам боғлиқ, Масалан, янги ҳосил бўлган йиринг суюқ, вақти анча ўтгани қуюқ бўлади. Йиринг бойлаган жой теварак-атрофидаги тўқима ва аъзолардан парда билан ажралган бўлса, абсцесс деб аталади. Ундан қонга заҳарли моддалар ўтади, шунинг учун бирор жойда Й. пайдо бўлса, дарҳол уни йўқотиш чорасини кўриш лозим.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan